Ўзбекистондаги илк тунги марафон 17−18 сентябрь кунлари Бухоро шаҳрида бўлиб ўтди. Ушбу марафоннинг бошқаларидан фарқи унда болалар ҳам фаол иштирок этди, улар Kids Run 300 ва Kids Run 600 масофаларини босиб ўтишди. «Газета.uz» энг қизиқарли онлар акс этган марафондан фоторепортажни тақдим этади.
Ўзбекистонда учинчи марта Samarkand Half Marathon хайрия марафони бўлиб ўтди. 21 км масофада энг яхши натижани эркаклар ўртасида сурхондарёлик Шоҳрух Давлатов, аёллар орасида эса қирғизистонлик Гулшаной Сатторова қайд этди. Марафонда жами 2175 спортчи иштирок этди, бу 2019 йилдаги яриммарафонга қараганда қарийб икки бараварга кўп дегани.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг